Олий суднинг собиқ матбуот котиби нима учун ишдан кетгани сабабини айтди
Фарғонада давом этаётган "Чимён – 2021" медиафорумининг бугунги машғулотида айни пайтда "Нуроний" газетаси бош муҳаррири бўлган Олимжон Ўсаров фаолияти уч нафар журналистнинг тақдирини ҳал қилиши мумкинлиги учун бундан уч йил аввал Олий суд матбуот котиби вазифасидан истеъфо берганини айтди.
– Ўшанда ҳамкасбларимиз – журналистларнинг иши туфайли истеъфо беришимга тўғри келган, – деди О.Ўсаров. – Кейинчалик албатта, адолат қарор топди. Иш бўйича нотўғри қарор қабул қилган судьяларга чора кўрилди.
М. Сулаймонов, ЎзА