Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий судда 19 нафар маҳкума озод этилиб, оиласи бағрига қайтарилди
20:17 / 2019-12-19

ФОТО. Халқимиз азалдан аёлларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келган. Бу олижаноб фазилатлар мустақиллик йилларида янги мазмун-моҳият билан бойиб бормоқда.


Халқимиз азалдан аёлларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келган. Бу олижаноб фазилатлар мустақиллик йилларида янги мазмун-моҳият билан бойиб бормоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Аёлга бўлган ҳурмат-эътибор – бу аввало, оилага, жамият келажагига бўлган ҳурмат-эътибор ифодасидир”, деган ғояси асосида юртимизда бугун хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш, оилалар барқарорлигини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий ҳаётда тўлақонли иштирок этишига эришиш, бир сўз билан айтганда, мунис ва мўътабар опа-сингилларимизни ҳаётдан рози қилишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилаётир.

11.jpg

9.jpg

Айниқса, инсонпарварлик ва бағрикенгликка йўғрилган сиёсат туфайли турли хил сабаблар билан тўғри йўлдан адашган, жиноий қилмишларга қўл урган бўлса-да, хатосини тушуниб, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган аёлларга енгиллик берилмоқда. Улар жазодан муддатидан олдин озод қилиниб, оиласи, фарзандлари бағрига қайтарилмоқда.

Бу эзгу ишларни амалга оширишда 2018 йил 20 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ўртасида имзоланган Меморандум муҳим ўрин тутмоқда.

19.jpg

6.jpg

Мазкур Меморандум доирасида жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида жазони 148 нафар аёлга Хотин-қизлар қўмитаси кафиллиги асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.

Ушбу эзгу ишларнинг мантиқий давоми тариқасида 2019 йил 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида ўтказилган очиқ суд мажлисларида жазони ўташ муассасасида жазо ўтаётган 19 нафар аёлнинг назорат тартибида берган шикоят аризаси кўриб чиқилди.

1.jpg

22.jpg

13.jpg

Олий суд раисининг ўринбосари И. Муслимов раислигида ўтган очиқ суд мажлисларида ҳар бир аёлнинг назорат тартибида берган аризаси қонун доирасида батафсил кўриб чиқилди. Маҳкума аёлларнинг жазонинг асосий қисмини ўтагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жазони ўташ жараёнида ўзини ижобий жиҳатларини намоён этиб, муассаса раҳбариятининг ташаккурномасини олгани эътиборга олинди.

Суд ажрими билан содир этган жинояти учун тайинланган жазонинг асосий қисмини ўтагани, қилмишига иқрор ва пушаймон бўлгани, ёши ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг кафолати хати инобатга олиниб, 19 нафар аёлга нисбатан тайинланган жазолар қонунда белгиланган тартибда қисқартирилди. Бу аёллар қисқартирилган жазо муддатини ўтаб бўлгани сабабли суд залидан қамоқдан озод этилди ва оиласи бағрига қайтарилди.