Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий суд: жорий йилда пора олиш жиноятини содир этган 184 нафар шахс судланди
17:34 / 2025-12-11

Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан ўтган йилда 196 нафар шахс судланиб, уларнинг 135 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 61 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган (жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва шартли ҳукм) жазолар тайинланган.

Олий суд ахборот хизматидан хабар беришларича, жорий йилнинг 11 ойи мобайнида мазкур моддада назарда тутилган жиноятни содир этган 184 нафар шахс судланган. Уларнинг 114 нафари озодликдан маҳрум қилинди ҳамда 70 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

2024 йилда Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан 1 минг 991 нафар шахс судланиб, уларнинг 651 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 1 минг 340 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган (жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва шартли ҳукм) жазолар тайинланган.

Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида эса мазкур моддада назарда тутилган жиноятни содир этган 1 минг 801 нафар шахс судланиб, уларнинг 465 нафари озодликдан маҳрум қилинган. 1 минг 336 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 

Н.Абдураимова, ЎзА