Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий суд ва Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди
18:27 / 2025-12-19

Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Олий суд таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Сенат қарорига асосан М.Қаландарова Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси – Судьялар олий кенгашининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала юзасидан қабул қилинган қарорга мувофиқ,  Маликахон Қаландарова судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, шундан беш йил муддатга Олий суд раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Аброрхон Акрамов, Жаҳонгир Жўраев, Носир Зайнабидинов, Мансурбек Қурбонов, Жамоладдин Курязов, Ўктам Мамадиев, Шуҳрат Муллажанов, Умида Нишонова ва Одилжон Турдиев ўн йиллик муддатга Олий суд судьяси лавозимига сайланди.

Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан О.Исмаилов Олий суд раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимидан, Т.Мирзаев, М. Эшимбетов, Б. Эргашев, шунингдек, ўз аризасига биноан А.Бекманов Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди.

Н.Абдураимова, ЎзА