French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов халқаро юридик форумда иштирок этди
10:20 / 2023-10-06

Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларининг ўн иккинчи Халқаро юридик форуми бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган нуфузли анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов иштирок этди.

“Миллий манфаатлар ва халқаро иқтисодий муносабатлар иштирокчилари ҳуқуқлари ҳимояси мувозанати” мавзусига бағишланган тадбирда Вьетнам, Ҳиндистон, Индонезия, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея, Куба, Қирғизистон, Лаос, Мўғулистон, Мьянма, Покистон, Россия, Таиланд, Филиппин давлатлари Олий судлари раислари ва судьялари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари трансчегаравий ҳуқуқий муносабатлар ва миллий одил судловга доир масалаларни муҳокама қилди. Бизнес ҳуқуқлари ҳимояси ва суд амалиётида манфаатлар мувозанати юзасидан тажриба алмашди.

Форум делегатлари Ўзбекистонда иқтисодий судлар томонидан тадбиркорликни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш амалиёти билан таништирилди.

Н.Абдураимова, ЎзА