Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий суд: 9 ойда 13 минг 371 нафар шахс озодликдан маҳрум қилинди
11:19 / 2022-10-21

10 минг 384 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар судлар томонидан айбловдан чиқарилган.

Содир этилган жиноят ишлари таҳлили мамлакатимизда  фирибгарлик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ўғрилик, қасддан баданга енгил шикаст етказиш ҳолатлари кўпайганини кўрсатган.  

Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар ҳам камаймаган.  

Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, безорилик, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш ва қасддан баданга оғир шикаст етказиш каби жиноятлар ҳам кўп содир этилмоқда. 

Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидовнинг маълум қилишича, жорий йил 9 ойи давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 56 минг 267 нафар шахсга нисбатан 43 минг 787 жиноят иши кўриб чиқилди.    

677 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди. Судланган шахслар сони 42 минг 726 нафарни ташкил этиб, шундан 13 минг 371 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 28 минг 297 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, мингдан зиёд шахс шартли ҳукм қилинди.  

Судланган шахсларнинг 37 минг 924 нафари эркак, 4 минг 802 нафари аёл, 16 минг 867 нафари ёшлар (шу жумладан, 1 минг 364 нафари вояга етмаган) ва 1 минг 410 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.  

6 минг 246 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди. 18 минг 914 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. 7 минг 249 нафарига тайинланган жазо енгили билан алмаштирилди. 10 минг 384 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.  

413 нафар шахсга (ёшлар, аёллар ва бошқалар) кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.  

Ярашув институти қўлланилиши натижасида 11 минг 90 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.  

Етказилган 1 триллион 55 миллиард сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 6 минг 502 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган. 

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА