Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий ўқув юртлари спорт клублари ўртасида мусобақалар ташкил этилади
16:03 / 2026-03-04

Пойтахтимизда Президентимизнинг жорий йил 24 февраль куни ёшлар билан ўтказган мулоқотида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда олий ўқув юртлари қошида фаолият юритаётган спорт клублари ўртасида мусобақалар ташкил этиш масаласи юзасидан тақдимот ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, бу ташаббус талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни жисмоний фаолликка кенг жалб этиш ҳамда оммавий спортни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган. Йиғилиш давомида мусобақа низоми лойиҳаси, ташкилий қўмита таркиби, беллашувларни ўтказиш тартиби ва босқичлари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳудудларда мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш, шаффофлик ва адолат тамойилларини таъминлаш мақсадида масъул ташкилотлар ҳамда соҳанинг тажрибали мутахассисларини бириктириш бўйича келишувларга эришилди.

Мазкур мусобақалар талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, спортга қизиқишни кучайтириш ва энг муҳими, иқтидорли спортчиларни аниқлаб, уларни юқори босқичга тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизда талабалар спортини тизимли равишда ривожлантиришга хизмат қилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА