Олий Мажлис ва Швеция Риксдаги ҳамкорлиги мустаҳкамланади
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси делегацияси Стокгольм шаҳрида Швеция парламенти – Риксдаг депутатлари билан учрашув ўтказди.
Музокара чоғида мезбон томонга юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, демократия, инсон ҳуқуқи ва қонун устуворлигини таъминлаш соҳасида эришилган ютуқлар, мамлакатимизнинг янгиланган Конституцияси ҳақида батафсил маълумот берилди.
Республикамизнинг ташқи сиёсий фаолияти, халқаро ташаббуслари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан Ўзбекистон позицияси таъкидланди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Швеция Риксдаги ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди. Икки мамлакат парламентлари ўртасида ўзаро ташриф амалиётини давом эттириш муҳимлиги маъқулланди.
Мулоқот якунида парламентлараро муносабатни янада кенгайтириш мақсадида мунтазам алоқани давом эттиришга келишиб олинди.
ЎзА