Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қонун ижодкорлиги фаолияти ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари
Фирдавс Холназарович ШАРИПОВ мустақил изланувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Парламент тадқиқотлари институти Тошкент, Ўзбекистон ORCID: 0009-0006-5732-0293 e-mail: firdavs1983xxx@gmail.com
Аннотация
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ташкил этилганидан ҳозирги даврга қадар қонун ижодкорлиги фаолиятининг ривожланиши уч босқичга ажратиб таҳлил қилинган. Шунингдек, қонун ижодкорлиги амалиёти, унинг хусусиятлари, ривожланиш тенденциялари ҳамда устувор йўналишлари илмий-ҳуқуқий жиҳатдан ёритилган.
Таянч сўзлар: Олий Мажлис, Қонунчилик палатаси, қонун ижодкорлиги, парламент, Конституция.