English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қамаши туманида бўлди
12:34 / 2024-07-26

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2024 йил 17 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жамшид Қосимов Қамаши туманида бўлди.

Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими, пенсия жамғармаси ва ғазна бўлимида учрашув ташкил этилиб, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилди. Янги авлод маҳалласида фаолият юритаётган «Ёшлар гузари» ва Қуйи Янги маҳалласида ёшларга ажратилган ерларнинг фойдаланиши ўрганилди.

Ҳозирда «Ёшлар гузари»да сартарошлик, тикувчилик, тил курслари ҳамда кутубхона орқали ёшларга хизмат кўрсатилмоқда. Қуйи Янги маҳалласида жорий йилда 10 гектар майдон ёшлар учун ажратилиб, 19 нафар ёшнинг доимий бандлиги таъминланган.

ЎзА