Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Малайзия парламенти делегацияси билан учрашди
18:56 / 2019-12-24

Суҳбат аввалида меҳмонларга мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида сўзлаб берилди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида мамлакатимизда парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган Малайзия парламенти Вакиллар палатаси Спикери ўринбосари Мох Рашид бин Хаснон бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида меҳмонларга мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида сўзлаб берилди. Хусусан, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ўзаро манфаатли, амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларда олиб борилаётган ишларга атрофлича тўхталиб ўтилди.

photo_2019-12-24_14-18-29.jpg

Конструктив ва дўстона руҳда кечган суҳбат чоғида меҳмонлар Ўзбекистонда парламентаризм борасида ўтган вақт мобайнида яхши тажриба тўплангани, Марказий Осиёда ўз ўрни ва мавқейига эга Ўзбекистон билан турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш ҳар жиҳатдан манфаатли эканини билдирди.

Делегация аъзолари Ўзбекистондаги сайлов кампанияси мамлакатда демократик янгиланишларни янада чуқурлаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилганини қайд этди. 2019 йилда қабул қилинган Сайлов кодекси назарий ва амалий жиҳатдан фуқароларга ўз хоҳиш-иродасини эркин амалга ошириш ҳуқуқини янада мустаҳкамлашга замин яратгани таъкидланди.