Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Ёшларнинг маънавий-руҳий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш” мавзусида бешинчи давлат грантларини ажратиш учун танлов эълон қилади
19:56 / 2022-11-02

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қабул қилинади:

  1. Маҳаллада “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилини қарор топтиришда ижтимоий шерикликни кучайтириш;

2. Меҳнат фахрийларининг ёшлар тарбиясидаги ролини ошириш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда уларнинг иштирокини кенгайтириш;

3. “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиорини амалга оширишда ёшларнинг иштирокини юксалтириш;

4. Маҳаллаларда давлат хизматларини кўрсатиш устидан нуронийларнинг жамоатчилик назоратини шакллантиришда ижтимоий шерикликни кучайтириш;

5. Ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга кўмаклашиш;

6. Маҳаллаларда ўзгаларнинг парваришига муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлашда ёшлар етакчиларининг “ёшлар волонтёрлик” гуруҳлари билан ижтимоий шериклигини кучайтириш;

7. Ёшларни замонавий ва анъанавий меҳнат фаолияти турларига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш;

8. Маҳалла ва таълим масканларида “волонтёр нуроний”лар гуруҳлари фаолиятини ёшларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтириш;

9. Ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган ҳамда олис ва табиий иқлим шароити оғир маҳаллаларда “Беш ташаббус” тамойилларини кенг жорий этиш;

10. Маҳаллаларда “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатини йўлга қуйишда ижтимоий шерикликни кучайтириш;

11. “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойили асосида ижтимоий-маънавий муҳитини соғломлаштиришда ижтимоий шерикликни кучайтириш.

 

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати. 

2. www.fоndngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.

3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг Устави (Низоми) ҳамда гувоҳномасининг нусхалари.

4. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси. 

5. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори - 100 миллион сўмгача. 

Ҳужжатлар 2022 йил 28 октябрдан 30 ноябргача қабул қилинади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. 

Маълумот учун телефонлар: (71) 239-26-76, 239-26-86.