Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари санаси маълум бўлди
10:18 / 2022-07-26

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларида 2022/2023 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари ижодий имтиҳон ва тест синови шаклида ўтказилади. Бу ҳақда идоранинг Таълим ва илмий-тадқиқодлар бўлими хабар берди.

Ҳадис илми мактабига имтиҳонлар 3 август куни Ҳадис илми мактаби биноси спорт залида бўлиб ўтади. Ҳадис ва мусталаҳ ал-ҳадис ҳамда араб тилидан ижодий имтиҳон олинади. 4 август куни Ҳадис илми мактаби биноси орқа ҳовли қисмида Ўзбекистон тарихидан тест синови ўтказилади. 5 август куни мандат ҳайъати натижаларни эълон қилади. 

8-9 август кунлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. 8 август – араб тилидан ижодий имтиҳон, 9 август куни фиқҳ ва ақоид ҳамда Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари ўтказилади. 10 август куни мандат ҳайъати натижаларни эълон қилади. 

11-12 август кунлари Мир Араб олий мадрасасига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. 11 август куни ижодий имтиҳонлар, 12 август куни эса фиқҳ ҳамда ақоид ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари ўтказилади. 13 август куни натижалар эълон қилинади.  


ЎзА