Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олис ҳудуддаги чўпоннинг уйига ҳам оптик тола тортилмоқда
19:08 / 2020-09-30

- Энг олис ҳудудларга, ҳатто 250 километр узоқдаги аҳоли пунктига ҳам оптик толалар ўтказилмоқда. Қувонарлиси, олисдаги чўпоннинг уйигача оптик тола тортилади. Икки, уч ой ичида ўша ҳудудларда интернет, FiWi ишлайди, - деди туман ҳокими.


Халқ депутатлари Навоий вилояти Конимех тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси давом этмоқда.

Сессияда тумандаги айрим мактаблар онлайн тарзда ишлаётгани, баъзи ҳудудларда интернет сифати яхши эмаслиги қайд этилиб, ушбу ҳолатни бартараф этиш учун қандай ишлар амалга оширилаётгани тўғрисида маълумот берилди.

- Энг олис ҳудудларга, ҳатто 250 километр узоқдаги аҳоли пунктига ҳам оптик толалар ўтказилмоқда. Қувонарлиси, олисдаги чўпоннинг уйигача оптик тола тортилади. Икки, уч ой ичида ўша ҳудудларда интернет, WiFi ишлайди, - деди туман ҳокими.

Сессияда қайд этилишича, чўл ҳудудларига қуз-қиш мавсумида кўмир етказиб бериш борасида ушбу ҳудуддаги мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва аҳолига кўмир маҳсулотини етказиб бериш ишлари назоратга олинган. Транспорт хизматини сектор раҳбарлари ўз зиммасига олади. Аҳоли кўмирни тан нархида сотиб олади.