Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олис ҳудуд аҳолисига сайёр давлат хизматлари кўрсатилди
19:51 / 2019-11-09

Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари туманнинг қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош бўлган “Сарайкул” овул фуқаролар йиғинида сайёр давлат хизматларини кўрсатди.


Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари туманнинг қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош бўлган “Сарайкул” овул фуқаролар йиғинида сайёр давлат хизматларини кўрсатди.

Мазкур тадбирда 57 та сайёр давлат хизмати кўрсатилган. Жумладан, газ тармоқларига уланиш бўйича 11 та, сувни ҳисобга олиш ускунасини ечиш ва ўрнатишга 1 та, солиқ тўловчининг идентификация рақамини аниқлаш ва олиш 17 та, болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш бўйича 22 та, сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш бўйича 1 та ва фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш бўйича 5 та мурожаатлар сайёр тартибда қабул қилинган.

Ушбу тадбирни шанба куни ташкил қилишимиздан мақсад чекка қишлоқларда деҳқончилик, томорқа ишлари билан банд бўлган фуқаро ва кекса ёшдаги ота-онахонларимизга сайёр давлат хизматларини кўрсатиш, – дейди Тахиатош тумани Давлат хизматлари маркази бўлими бошлиғи А.Оразимбетов, – Бу каби тадбирлар туманимизнинг ҳар бир маҳалла-овул фуқаролар йиғинлари ҳудудларида ташкил қилинмоқда.

Тадбирда кўрсатилган хизматлардан ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли ўзига керакли бўлган давлат хизматларидан самарали фойдаланди.