Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Тупчоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 200 ўринга мўлжалланган “Гавҳаршодбегим кичкинтой божхоначилар” номли янги мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
“Воха машъали” МЧЖ томонидан қурилган мазкур мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун барча замонавий шароитлар яратилган. Боғча 7 та хонадан иборат бўлиб, шундан 6 тасида 30 нафардан, 1 тасида 20 нафар 3-7 ёшдаги болалар тарбияланади.
У ерда кичкинтойлар худди шаҳардагидек инглиз, рус тилларини, мусиқа ва расм чизишни ўрганишади. Болажонларга замонавий усулларда таълим бериш учун барча хоналарга 50 дюмли телевизорлар ўрнатилган. Муассаса ошхонасида бир вақтнинг ўзида 100 нафар болаларни овқатлантириш имконияти мавжуд. Шунингдек, муассасада ўғил ва қиз болалар учун алохида-алоҳида барча зарур жиҳозлар билан таъминланган ювиниш хоналари мавжуд.
Мазкур таълим маскани иш бошлаши натижасида 25 киши ишли бўлди.
Очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Муротжон Азимов муассасага махсус автомашина калитини ҳам топширди.
Ўлмас Баротов, ЎзА.