Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олис қишлоқда янги поликлиника
16:41 / 2024-08-22

Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами муносабати билан жойларда аҳолига туҳфа сифатида турли ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилмоқда. Наманган вилояти Чуст туманидаги Юқори маҳалласи ҳудудида капитал таъмирдан чиқарилган 49-сонли оилавий поликлиниканинг ишга тушиши қўшни Қирғиз Республикасига чегарадош бўлган Ғова қишлоғи аҳли учун чинакам байрам совғаси бўлди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов кейинги йилларда тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибор, одамларни бугунидан рози қилиш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг самараларига тўхталди.  

Тадбирда сўзга чиққан нуронийлар ҳудуднинг 16 минг аҳолиси учун кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирди. “Газ таъмир пардоз” масъулияти чекланган жамият бунёдкорлари томонидан Инвестиция дастури асосида 2 миллиард 617 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Ушбу шифо масканида аҳоли учун барча қулайликлар яратилган. Замонавий тиббиёт анжомлари, ёруғ ва шинам хоналар аҳолига манзур бўлмоқда.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.