Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олис қишлоқда байрам тантаналари
12:16 / 2023-08-30

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманлари, қишлоқ ва маҳаллаларида “Маънавият фестивали” доирасида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Жиззах вилояти прокуратураси ташаббуси билан Мирзачўл тумани 2-сектор ҳудудидаги энг чекка “Янги дала” қишлоқ фуқаролар йиғинида байрам тантаналари кўтаринки руҳда ташкил этилди.  

– Халқимизнинг улкан жасорати ва матонати билан қўлга киритилган Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги кўп минг йиллик тарихимиздаги ҳеч қачон унутилмайдиган, қадр-қиммати ва аҳамияти йиллар, асрлар ўтгани сайин тобора ортиб борадиган буюк тарихий воқеадир, – дейди Жиззах вилояти прокурори И.Эргашходжаев. –  Мустақил тараққиёт йўлидаги кенг кўламли ислоҳотларимизни изчил давом эттириш, барча соҳа ва тармоқлар ривожини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бугунги кунда юртимизда миллати, тили, диний эътиқоди, ирқи ва ижтимоий ҳолатидан қатъи назар, ҳар бир фуқаро эркин ва фаровон яшайдиган янги жамият ва давлат барпо этилаётганини алоҳида таъкидлаган бўлардим.  

Айнан миллий мустақиллик эл-юртимиз учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш, ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб, янги ютуқ ва марралар забт этилишининг асосий манбаи бўлиб келмоқда.  

Дарвоқе, давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар Ўзбекистоннинг Қозоғистон Республикаси билан чегара ҳудудидаги “Янги дала” ҚФЙда ҳам кенг нишонланди.  

[gallery-13332]

Қишлоқ аҳлига кўтаринки руҳ ва хуш кайфият улашган, халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами шодиёналарида 1 минг 500 нафарга яқин аҳоли, айниқса, ёшлар фаол иштирок этди.  

Республикамиз пойтахти ва қўшни Қозоғистон давлатидан келган таниқли санъаткор ва эстрада юлдузлари, қозоқ миллий маданий маркази қошида ташкил этилган бадиий ҳаваскорлик ҳамда тумандаги ижрочи ёшлар томонидан намойиш этилган байрам концертида янграган куй, қўшиқ, лапар ва рақслар тадбир иштирокчиларига байрамона руҳ, хуш кайфият ҳадя этди, кексаю ёш мириқиб рақсга тушди.    

Олис, чекка, чегара ҳудудидаги қишлоқда ўтган байрам тадбири якунида ташкил этилган мушакбозлик қатнашчиларга олам-олам завқ бағишлаган бўлса,  нуроний отахон ва онахонлар томонидан бугунги кунимизга шукроналик айтилди, юртимизга тинчлик, мустақил юрт мовий осмонига мусаффолик, халқимизга фаровонлик тилаб дуо қилинди.  

Шу каби байрам тадбирлари барча қишлоқ ва маҳаллаларда давом этмоқда.  

А.ҚАЮМОВ,  

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА