Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олис қишлоқ аҳолиси билан ифторлик
12:32 / 2023-04-08

Мамлакатимизда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар кенг қулоч ёйган. Халқимиз қонига сингиб кетган саховат, меҳру мурувват, бағрикенглик каби эзгу қадриятларимиз муқаддас Рамазон ойи кунларида ўзининг яққол ифодасини топмоқда.

Дарҳақиқат, муборак ва фазилатли ойда саховат, сийлаи раҳм, меҳру оқибат янада улуғланади. Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов туман сектор раҳбарлари, вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши масъуллари ҳамроҳлигида айни шу мақсадда Чуст туманида бўлиб, эҳтиёжманд хонадонларни йўқлашди. Вилоят раҳбари кам таъминланган оилаларнинг вакиллари билан ифторлик қилди. "Яккабулоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Аҳаджон Абдуазизов сайидул айём куни ифторлигини вилоят раҳбарлари билан бирга ўтказди. Суҳбат чоғида хонадон муҳити, оила аъзоларининг бандлиги ва фарзандлар таълим-тарбияси каби долзарб масалалар муҳокама этилди.  

– Меҳнатсевар ва танти чустликларнинг юзларидан меҳр нури ёғилади, – дейди Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов. – Сиздек самимий, чин инсоний фазилатларни ўзида мужассам этган ҳамюртларимиз билан кўришиб, суҳбатлашганда диллар яйрайди. Муҳими, хонадонингизда миллий қадриятлар ифодаси, файз ва ўзгача меҳр бор. Олмос қишлоғининг Булоқбоши маҳалласида яшовчи Авазбек Абдураҳимов хонадони ифторликнинг навбатдаги манзили бўлди. Суҳбат чоғида мавжуд масалалар, оиладаги муҳит ўрганилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддиларига топшириқлар берилди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА