English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олис манзил аҳолиси малакали тиббий хизматдан мамнун
11:45 / 2023-12-26

Навоий вилоятининг олис манзилларидан бири Томди тумани тиббиёт бирлашмасидаги кўп тармоқли марказий поликлиника аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

“Саломатлик-3” лойиҳаси асосида кўп тармоқли марказий поликлиниканинг перинатал бўлими 2019 йили илғор тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Замонавий тез ёрдам машиналари келтирилди. Эътиборлиси, бу ерда “Электрон поликлиника” тизими йўлга қўйилгани автоматлаштирилган электрон амбулатор картани юритиш, аҳолига эса онлайн усулда, яъни уйдан чиқмасдан шифокор қабулига ёзилиш ва қулай вақтда тиббий хизмат олиш имконини бермоқда. 

Тажрибали шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларидан иборат жамоа хизматидан аҳоли бирдек мамнун. Хусусан, жамоа вакилларидан бири, жарроҳлик бўлими бошлиғи Нажмиддин Халилов мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан II даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланган.

[gallery-15210]

ЎзА фотомухбири Сирож АСЛОНОВ олган суратлар.