Олис қишлоқларда уй карантинида сақланаётганлар ҳам бор
Жорий йилнинг 30 март ҳолатида Бухоро вилоятида чет элдан қайтганлар сони 1188 нафарни ташкил этади.
Жорий йилнинг 30 март ҳолатида Бухоро вилоятида чет элдан қайтганлар сони 1188 нафарни ташкил этади. Чет элдан қайтган шахслар истиқомат қилувчи оилалар эса 894 та бўлиб, ҳозирги кунда мазкур оилаларда 4541 нафар фуқаролар уй карантинида сақланмоқда.
Уларнинг карантин қоидаларига амал қилишларини назорат қилиш бўйича 645 нафар ички ишлар ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бириктирилган бўлиб, улар томонидан мазкур оилаларга туну-кун хизмат олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, карантиндаги фуқароларнинг уйдан (ўз яшаш ҳовлисидан) кўчага чиқиши мумкин эмас. Шу сабаб зарурий озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар қариндош-уруғлари, яқин қўшнилари ёки маҳалла ходимлари томонидан етказилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг қўшни Туркманистон давлати билан чегарадош Олот туманида ҳам аҳоли ўртасида карантин қоидаларига риоя этилиши юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари ишчи гуруҳлари томонидан олиб борилмоқда.
Мазкур тадбирлар давомида Олот тумани ИИБ ходимлари томонидан уй карантинида сақланаётган 60 та оила ҳолидан хабар олиш, уларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, ун, ёғ, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, оилаларга карантин қоидаларига амал қилиш бўйича тавсиялар берилмоқда.