Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олис қишлоқ аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди
10:42 / 2020-02-27

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли махсус жиҳозланган автобуснинг навбатдаги манзили Қарши туманидаги энг чекка ҳудуд – “Поштон” маҳалла фуқаролар йиғини бўлди.


Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли махсус жиҳозланган автобуснинг навбатдаги манзили Қарши туманидаги энг чекка ҳудуд – “Поштон” маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. 

Ҳудуддаги Юсуф Хушвақтов номли қишлоқ врачлик пунктида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсунов, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, вилоят тери-таносил касалликлари диспансери раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, муаммоларига ҳамкорликда ечим излади.

photo5382195025707904380.jpg

Хусусан, Афғонистондаги уруш иштирокчиси Ботир Ўлжаев мазкур ҳудудда ўзи сингари йигирма нафар жангчи-фахрий истиқомат қилиши, аммо уларнинг аксарияти ўзларига қандай имтиёзлар борлигидан бехабарлигини маълум қилди ва даволаниши учун кўмак сўради. Ботир Ўлжаевга вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг неврология бўлимида даволаниши учун ордер тақдим этилди. Шунингдек, жангчи-фахрийларнинг “Ветеран” уюшмаси вилоят бўлими билан боғланишига кўмаклашилди. 

Поштонлик яна бир жангчи-фахрий Азамат Очилов анча вақтдан буён вазни ортиб кетишидан азият чекиб, тўшакка михланиб қолган экан. Келини Муҳаббат Очилованинг мурожаатига асосан мутахассислар унинг уйига бориб тиббий текширув ўтказди. А.Очиловга дастлабки ташхис қўйилиб, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлимига йўлланма берилди. 

Шунингдек, Саломат Самадовага вилоят юқумли касалликлар шифохонасига, Момохол Вазировага эндокринология шифохонасига йўлланма берилди. Умуман, қабул асносида жами 8 нафар беморга вилоят шифохоналарида даволанишлари учун ордерлар берилди. 3 нафар беморнинг туман марказий шифохонасида даволаниши чоралари кўрилди. 3 нафар беморга вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан бепул дори-дармон олишлари учун имконият яратилди. 

photo5384520059008953478.jpg

Сайёр қабул давомида жами 24 нафар фуқаронинг муаммоси ҳал қилинди. Марказлар раҳбарлари ва ўндан ортиқ тор соҳа мутахассислари томонидан 268 нафар киши тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур тавсиялар ва амалий ёрдам берилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ойбек Бўриев туман ҳокимлиги билан бирга жами 20 та ногиронлик аравачаси харид қилинганлиги, улар тез орада ўз эгаларига етказилишини маълум қилди.

Кейинги ҳафтанинг чоршанба куни навбатдаги сайёр қабул ва тиббий кўрик Косон туманида ўтказилади.