French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олис ҳудудлар аҳолиси давлат хизматларидан мамнун
13:14 / 2021-12-22

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 10 май куни давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига бағишлаб ўтказилган тақдимотда «Давлат идораларининг халқимизга хизмати одамларни рози қилишнинг асосларидан бири. Қайси қишлоқда, маҳаллада қайси хизматга эҳтиёж борлигига қараб, шунга шароит яратиш керак», дея таъкидлаган эди.

Бугунги кунда Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ҳам аҳолига қулайлик яратиш, оғирини енгил, узоғини яқин қилиш мақсадида вилоятнинг олис ҳудудларида ҳудудий давлат хизматлари кўрсатиш марказларининг 21 та филиали ташкил этилди. Натижада, чекка ҳудудларда яшайдиган фуқароларнинг битта ҳужжат учун ҳам 60-70 чақирим масофадан марказга келиб, вақт ва маблағ йўқотишларининг олди олинмоқда.

– Жорий йил шу кунга қадар ҳудудий ДХМлар қошида ташкил этилган филиаллар томонидан 19 минг 629 та хизмат кўрсатилгани ушбу филиалларнинг иш самарадорлиги ниҳоятда юқори эканлигини англатади, – дейди Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Санжар Чўлиев. – Мисол учун, биргина Нишон туманининг Талимаржон шаҳарчасида жойлашган ДХМ филиали ҳудуд аҳолисига 3 минг 380 та хизмат кўрсатган. Талимаржон шаҳарчаси ва Нишон тумани маркази орасидаги масофани тасаввур қилсангиз, биргина филиалнинг аҳолига қанча қулайлик туғдираётганини тасаввур этиш қийин бўлмайди.

Айни вақтда Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан олис ҳудудлар аҳолисига давлат хизматлари кўрсатишда  қулайликларни ошириш мақсадида яна бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Узоқ қишлоқ ва овулларда яшайдиган аҳоли ҳар доим туман марказига келиб давлат хизматларидан фойдаланишга вақти ва имкони бўлмайди. Ёки давлат хизматлари соҳасига оид муаммо ва таклифларини билдиришга вақт топа олмайди. Ана шундай паллаларда эса мобиль автобус бундай фуқароларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилишга кўмаклашади. Шунингдек, электрон хизматлардан фойдаланиш бўйича аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига йўл-йўриқлар кўрсатиш орқали уларнинг вақти ва нақдини тежалишига хизмат қилади.

Сайёр хизматларнинг навбатдагиси Чироқчи туман марказидан 37 километр узоқликда жойлашган Беш чашма МФЙда ташкил этилди.

Марказ ходимлари томонидан сайёр хизмат жараёнларида электр энергияга уланиш 8 та, кадастр паспортини шакллантириш 6 та, ёшга доир нафақа тайинлаш 11 та ҳамда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш каби масалалар ўзининг ижобий ечимини топди.

Марказ ходимлари ҳафтада бир марта бўладиган «Уйшун» деҳқон бозорларида ҳам бўлиб, фуқароларга тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, давлат хизматлари турлари, улардан фойдаланиш тартиби, давлат хизматларини онлайн тарзда олиш юзасидан тушунтиришлар берилиб, бу орқали аҳоли ўрасида электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар сонини ошириш тарғиб қилинди.

 

Ўлмас Баротов, ЎзА