Олис ҳудуддаги мактаб ўқувчилари учун хорижий тиллардан онлайн дарс ўтилмоқда (+видео)
Сурхондарё вилоятининг олис ва чекка ҳудудларидаги умумтаълим мактабларида хорижий тиллардан онлайн дарслар тизимли равишда ташкил этилмоқда.
Ушбу лойиҳа доирасида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Термиз давлат педагогика институти ҳамкорлигида хорижий тил мутахассислари етишмайдиган мактабларга замонавий электрон доскалар етказиб берилди. Айни пайтда ушбу доскалар ёрдамида институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан чекка ҳудудлардаги мактаблар учун онлайн машғулотлар олиб борилмоқда.
[gallery-27185]
Мазкур ташаббус вилоятда таълим сифатини ошириш, ҳар бир ўқувчига тенг ва замонавий таълим олиш имкониятини яратишга қаратилган муҳим чора-тадбир сифатида амалга оширилмоқда.
Сариосиё ва Узун туманларининг олис ҳудудида жойлашган умумтаълим мактабларида ҳам жараён тизимли йўлга қўйилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/t-MlpMXiW-E" title="Olis hududdagi maktab o‘quvchilari uchun xorijiy tillardan onlayn dars o‘tilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат ва видео), ЎзА