Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олис ҳудуд аҳолиси саломатлиги ўрганилди
12:59 / 2024-10-12

Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси тор соҳадаги мутахассислари олис ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолининг саломатлик билан боғлиқ муаммоларини ўрганиш ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман ҳудудидаги Навбаҳор маҳалласи аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий-профилактик кўрик ташкил этди.

–Ўтказилган  чуқурлаштирилган тиббий-профилактик тадбир давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, саломатлигида жиддий ўзгариш бор кишилар саломатлиги туман тиббиёт бирлашмасининг кардиолог, эндокринолог, гинеколог, уролог каби  тор соҳадаги  мутахассисларимиз томонидан чуқурлаштирилган ҳолда ўрганилди,– дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Акромжон Азизқулов. –Хонадонбай тиббий кўрик ҳам ўтказилиб, уйда ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг  реимбурсация дастури доирасида бепул дори-дармон тарқатиш билан бирга, стационар шароитда даволаниши шарт бўлганларга имтиёзли йўлланма берилган бўлса, бирозгина назорат талаб этадиганлар эса амбулатор шароитда даволаниш  учун йўналтирилди .  

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти Сирдарё вилоят ҳудудий бўлими ходимлари томонидан  юқумли бўлмаган  касалликларнинг олдини олиш  мақсадида  соғлом турмуш, соғлом  овқатланиш ва зарарли маҳсулотлар миқдорини чеклаш, айримларидан бутунлай воз кечиш мақсадида "Чекиш – умр заволи" мавзусида. тарғибот тадбири ҳам ўтказилди.

Тарғибот тадбири давомида  тарқатма материаллар тарқатилиб, зарур тавсия ва маслаҳатлар ҳам берилди.

Ғулом Примов,

ЎзА мухбири