Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани вилоят марказидан қарийб 70 км узоқликда жойлашган. Бугун шу олис манзилнинг аксар истеъмолчиси табиий газдан фойдаланиб келади.
Аммо чекка Бўзачи қишлоғидаги 47 та хонадон баллонли суюлтирилган газ олади. Мазкур ҳудудга “Когонтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан хизмат кўрсатилиб, газ баллонлари етказиб берилади.
–2020 йилдан буён газ баллонидан фойдаланиб келамиз, –дейди Қоровулбозор туманидан 45 км узоқликда жойлашган “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинининг Бўзачи қишлоғида истиқомат қиладиган истеъмолчи Желбес Кенбаевю. –35 кунга бормай газни етказиб беришади. Ўз вақтида ош-овқатимиз тайёр, газ билан муаммо бўлгани йўқ ҳеч ҳам. Хурсанд бўламиз имконият кенгайганига. Авваллари тўловни пулда амалга оширар эдик. Ҳозир эса карталарда тўлаймиз. Ҳам ўзимиз, ҳам газчилар учун яхшигина қулайлик бўлди.
Газ таъминоти ходимлари газ баллонларидан тўғри фойдаланиш ҳамда унинг ўрнатилишига аҳамият қаратилиши тўғрисида аҳолига тушунтиришлар ҳам беради.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),
ЎзА мухбирлари