Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимпия йўлланмаларига эга чиққан боксчиларимиз Тошкентда
12:53 / 2024-03-13

Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида "Париж-2024" Олимпия ўйинларига йўлланма тақдим этувчи турнирда муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тошкентга қайтиб келишди.

Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоасининг 9 нафар боксчиси иштирок этган шиддатли жанглар якунида 5 та йўлланмага эга чиққан ҳамюртларимиз пойтахт аэропортида кутиб олинди.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси "Париж-2024" Олимпия ўйинларининг 7 та йўлланмасига эга чиқди. Боксчи қизларимизда эса ҳозирча 2 та йўлланма нақд. Энди 4 нафар боксчи қизимиз  23 май - 5 июнь кунлари Таиландда ўтадиган сўнгги Олимпия саралаш турнирида иштирок этади.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА