French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимпия ўйинлари тарихига назар: бир кунда 6 та медаль қўлга киритган атлет ҳақида биласизми?
07:08 / 2020-03-28

Олимпия ўйинлари ўз тарихида мисли кўринмаган воқеликларни бошдан ўтказган.


Олимпия ўйинлари ўз тарихида мисли кўринмаган воқеликларни бошдан ўтказган. Улардан бири 1904 йил АҚШнинг Сент-Люис шаҳрида ўтган Олимпиадада бўлган.

Гап шундаки, ушбу Олимпия ўйинларида мезбон гимнастикачи Жорж Эйсер 1 куннинг ўзида 6 та медаль қўлга киритган. Гимнаст иштироки давомида 3 та олтин (параллель брус, таяниб сакраш ва арқонга чиқиш), 2 та кумуш (7 снаряд ва от устида машқ) ва битта бронза (тўсинда машқ) медалларини жамғарган. Яна бир аҳамиятли томони Эйсер жисмонан носоғлом бўлиб, чап оёғи ўрнида ёғочдан қилинган протез бўлган.

Таъкидлаш жоиз, юқорида санаб ўтилган ҳар бир йўналишда кўпи билан 5 нафар атлет қатнашган ва уларнинг бари АҚШ термаси вакиллари эди.