Олимпия ўйинлари совриндорининг сири фош бўлди
Бугунги замонавий спортнинг кўплаб турларида допинг моддалари алоҳида аҳамиятга эга.
Бугунги замонавий спортнинг кўплаб турларида допинг моддалари алоҳида аҳамиятга эга. Сабаб, спортчилар допингдан фойдаланган ҳолда маълум бир марраларни забт этадилар.
Бироқ ҳар бир ёлғон қачондир фош бўлганидек, ҳар қандай допинг натижалари ҳам бироз вақт ўтиши билан ўз натижасини кўрсатади.
Олимпия ўйинлари тарихидан швециялик Ханс-Гуннар Лиенволль биринчи бўлиб допинг моддаларини истеъмол қилган спортчи сифатида жой олган. Унинг 1968 йилги Олимпия ўйинлари давомида топширган допинг-синамасида этанол моддаси аниқланган ва замонавий бешкураш спортидаги Oлимпиада бронза медалидан маҳрум бўлган.
Бу ҳолатга изоҳ берилар экан, этанол моддаси спортчиларга ўқ отиш пайтида қўлдаги титроқни йўқотишга ёрдам бериши таъкидланади.
Ҳа, ҳар бир спортчи тарих зарварақларида қолишни истайди. Кимдир ҳалол ва тинимсиз меҳнатлари орқали қўлга киритган улкан натижалари билан барчанинг ёдида қолса, кимдир тақиқланган моддаларни истеъмол қилганлиги исботланган ҳолда тарихга айланади.