Олимпия терма жамоамиз иккинчи турда мезбонлар билан ўйнайди
Футбол бўйича U23 ёш тоифасидаги “Осиё кубоги - 2026” мусобақасига чиқиш учун қитъамизнинг 11 мамлакатида саралаш баҳслари иккинчи тур учрашувлари бошланди.
Саралашнинг Қирғизистонда ўтаётган "E" гуруҳи баҳсларида бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистон U23 термаси иккинчи тур доирасида мезбонларга қарши майдонга тушади. Учрашув “Dolen Omurzakov” стадионида маҳаллий вақт билан соат 19:00 да бошланади. Гуруҳдаги иккинчи ўйин Фаластин ва Шри Ланка ўртасида бўлиб ўтади.


Эслатиб ўтамиз, "E" гуруҳида Ўзбекистон ва Қирғизистон U23 терма жамоалари бир хил - 3 очко жамғарган ҳолда голлар нисбатига кўра, 1-2 поғонадан жой олган. Фаластин ва Шри Ланка термалари очкосиз қолган ҳолда 3-4-ўринларда бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА