Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимпия терма жамоамиз Гвинея билан ўртоқлик ўйинини ўтказади
12:02 / 2024-06-22

«Париж-2024» Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бўлажак мусобақа олдидан навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказадиган бўлди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг маълум қилишича, ҳамюртларимиз 15 июль куни Францияда яна бир лицензияга эга жамоа Гвинея билан кураш олиб боради. Шунингдек, 18 июль куни жамоамиз режасидан Янги Зеландияга қарши назорат ўйини ҳам ўрин олган.  

Шуни айтиб ўтишимиз лозимки, ўз тарихида илк маротаба Олимпия ўйинларининг футбол мусобақаларига йўл олган терма жамоамиз тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт тадбирига пухта тайёргарлик кўрмоқда.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА