French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимпия шаҳарчисида “World Aquatics” минтақавий маркази очилди
13:46 / 2026-01-24

Пойтахтимизда Бутунжаҳон сузиш федерацияси (World Aquatics) Ижроия қўмитаси Бюросининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир доирасида Бутунжаҳон сузиш федерацияси Президенти, Осиё Олимпия кенгаши Бош директори Ҳусайн Ал Мусаллам бошчилигидаги делегация Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди.

Мартабаали меҳмонга “World Aquatics” Ижроия қўмита Бюроси аъзоси Шаҳноза Мирзиёева, Спорт вазири Адҳам Икрамов, мамлакат сузиш федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ва МОҚ раҳбарияти, Спорт вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар расмийлари ҳамроҳлик қилди.

Ташриф давомида делегация аъзолари Олимпия шаҳарчасида жойлашган сув спорт турларига мўлжалланган замонавий иншоот билан таништирилди. Шунингдек, мазкур мажмуада машғулот ўтаётган спортчилар билан яқиндан мулоқот ўтказилди. Тадбирда, шунингдек, фахрий меҳмон сифатида АҚШ Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли ҳамда Осиё Паралимпия қўмитаси Президенти Мажид Рашид иштирок этди.

[gallery-27288]

Сув спорт иншооти ҳақида маълумот берилар экан, ушбу ҳавзада бир вақтнинг ўзида сузиш ҳамда сувга сакраш спорт турлари бўйича халқаро талаблар асосида узлуксиз машғулотлар ташкил этиш имконияти мавжудлиги алоҳида таъкидланди. Тадбир давомида Олимпия шаҳарчасида World Aquatics’нинг минтақавий марказини очиш маросими ҳам ўтказилди, дея хабар бермоқа спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА