Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Олимпия шаҳарчаси”да олти давлат ёш дзюдочилари беллашмоқда
12:30 / 2026-03-05

Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” яккакураш спорт турлари мажмуасида дзюдо бўйича ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган “Judo Sport Club Cup” халқаро турнирида Беларусь, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг ёш спортчилари ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

“Judo Sport Club Cup” халқаро мусобақасида умумий ҳисобда 60 та  спорт клубининг 2 минг 400 нафарга яқин чемпионликка интилаётган ёш спортчилари ёш гуруҳлари ва вазн тоифаларида маҳоратини намойиш этмоқда.

Беллашувларни чет эллик ҳамда ўзбекистонлик 49 нафар тажрибали ҳакам бошқариб бормоқда.

Мусобақалар 6 мартга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА