Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Олимпия шаҳарчаси"да ирода соҳиблари беллашмоқда
16:31 / 2025-11-03

Бугун, 3 ноябрь куни пойтахтимиздаги "Олимпия шаҳарчаси"да “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақаларига старт берилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йил имзоланган “Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган мазкур мусобақалар 4 йўналиш - таянч ҳаракати шикастланган, кўзи ожизлар, кар ва заиф эшитувчилар, ақлий ривожланишда нуқсони бўлганлар ўртасида ташкил этилмоқда.

Енгил атлетика, стол тенниси, бадминтон, шахмат ва шашка спорт тури бўйича бошланган “Беш ташаббус паралимпиадаси” мусобақаларида 400 нафардан зиёд матонатли ва иродали спортчилар иштирок этмоқда.

Ирода ва матонат соҳибларини оммавий спорт мусобақаларига кенг жалб этиш асносида маҳоратли пара спортчиларни саралашга қаратилган мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари эртага аниқланади.

Т.Рўзиев, ЎзА