Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимпия шаҳарчаси бўйлаб ташкил этилган пресс-турдан фоторепортаж
13:29 / 2025-09-06

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси ҳамкорлигида пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчасига пресс-тур ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари спортчиларимиз учун бунёд этилган замонавий иншоотлар билан яқиндан танишдилар.

Шаҳарчадаги ҳар бир объект ҳақида мутахассислар томонидан батафсил маълумот берилиб, уларда қўлланилган илғор технологиялар, замонавий қопламалар ва жаҳон стандартларига мос қурилиш ишлари ҳақида сўз юритилди. Мазкур пресс-тур ўзбек спортининг бугунги имкониятлари ва қайсидир маънода кучини кўрсатиб, спортчиларимиз учун яратилган шароитларнинг юксак даражасини намоён этди. 

[gallery-25178]

Мажмуадаги асосий объектлар ҳақида маълумотлар: жумладан, асосий стадиондаги мухлислар сиғими 12 152 кишини, велодромда 2 187 киши, сув спорти турлари комплексида 2 222 киши, жамоавий спорт турлари комплексида 2 016 киши ва яккакураш спорт турлари мажмуасида 2 067 кишини ташкил этади. Шунингдек, мажмуада велоспортнинг ВМХ йўналиши, чим устида хоккей, 3х3 баскетбол, теннис каби спорт турлари учун ҳам майдонлар қурилган. 

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА