Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимпия ўйинларига муносиб номзодлар бориши керак?
20:26 / 2025-07-14

Жиззах шаҳар футбол маҳорат мактаби мажлислар залида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг Жиззах вилояти бўлими раиси Улуғбек Мустафоев раҳбарлигида спорт соҳаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда спорт федерациялари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбар ва масъуллари, мураббийлар, спортчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибида спорт соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари, шунингдек, келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

[gallery-24311]

Анжуманда, айниқса, 2028 йил АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига вилоят спортчиларини комплекс тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мақсад – ушбу жаҳон миқёсидаги нуфузли беллашувларга муносиб номзодларни тайёрлаш эканлиги таъкидланди. 

Шунингдек, Ёзги олимпия ва паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган мураббий ва спортчилар томонидан кўтарилган муаммо ва масалалари ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари изланди ва мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. 

Ушбу нуфузли мусобақаларга тайёргарлик борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланиб, спорт федерациялари раҳбарлари зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.

Тадбир давомида вилоят раҳбари томонидан спортни ва параспортни янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ёзги олимпия ҳамда паралимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан зарур тавсия ва топшириқлар берилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари