Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимпия қўмитаси ҳузурида янги марказ ташкил этилди
23:30 / 2020-02-05

Ҳужжатга мувофиқ, янги ташкил этиладиган марказ мамлакатимиз спортчиларини олимпия ва паралимпия ўйинларига тайёрлаш жараёнига кўмаклашади.


Бугун Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида Илмий-тадқиқот ва инновация маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, янги ташкил этиладиган марказ мамлакатимиз спортчиларини олимпия ва паралимпия ўйинларига тайёрлаш жараёнига кўмаклашади. Уларнинг маҳоратини ошириш ва жисмоний ҳолатини қайта тиклаш ишларини илмий-услубий ҳамда ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди.

Шунингдек, қарорда спортчиларнинг индивидуал спорт жисмоний юкламасини текшириш ва мақбуллаштириш, функционал ҳолатини узлуксиз мониторинг қилиш ҳам ушбу марказ зиммасидаги вазифалар сифатида белгиланган.

Бундан ташқари, янги тузилма спорт соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориши, илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиши кўзда тутилган.