Олимпия ҳаракати: Баҳрайнда истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди
Баҳрайнда давом этаётган ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари доирасида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси президенти, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, Саудия Арабистони олимпия ва паралимпия қўмиталари раҳбари Шаҳзода Абдулазиз бин Турки ал Файсал билан учрашув ўтказди.

Мулоқот жараёнида томонлар спорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, янги ташаббусларни амалга ошириш ҳамда халқаро миқёсдаги қўшма лойиҳаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Билдирилган таклифлар асосида келгусида манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, олимпия ҳаракати, спорт турлари географиясини кенгайтириш каби йўналишларда келишувларга эришилди.
Т.Рўзиев, ЎзА