Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимпиада ўйинлари ғолиби барча айбловларни инкор қилмоқда
16:01 / 2019-09-26

Допинг можароси марказида қолган таниқли тожик спортчиси, 2016 йилги Олимпиада ўйинлари чемпиони Дилшод Назаров ўз шаънига айтилаётган барча айбловларни инкор қилмоқда.


Допинг можароси марказида қолган таниқли тожик спортчиси, 2016 йилги Олимпиада ўйинлари чемпиони Дилшод Назаров ўз шаънига айтилаётган барча айбловларни инкор қилмоқда.

У ОАВ учун берган ўз баёнотида шундай дейди: “Мен ҳозир 2011 йил ижобий допингга шубҳалар борлиги ва Дохада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан четлаштирилганим боис ўзимни йўқотиб қўйдим. Мен тўла масъулият билан баёнот бераманки, мен ҳамиша спорт тозалиги учун курашганман ва менинг барча мукофотларим ҳақиқий курашда қўлга киритилган. Менга нисбатан шубҳаларни олиб ташлашлари йўлида тегишли спорт инстанциялари билан ҳамкорлик қилишга тайёрман. Шу мақсад йўлида таниқли европалик адвокатни ёлладим. Тез орада ўзимнинг пок номимни тиклашга ва халқаро мусобақаларда ватанимиз байроғини яна баланд кўтаришга умид қиламан. Мен Сизларнинг қўллаб-қувватлашларингизга умид қиламан. Ҳозирча шуларни айтишим мумкин”. 

Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрь куни Енгил атлетикада нохуш кўринишларга қарши кураш мустақил идораси (Athletics Integrity Unit) сайтида Назаров аксилдопинг қоидаларини бузгани боис мусобақалардан вақтинча четлаштирилгани ҳақида хабар тарқатилган.

Тожикистон расмийлари спортчининг четлаштирилгани борасидаги хабардан ОАВ орқали хабардор бўлганликларини, аммо ҳозирча бу ҳақда расман маълумот олишмаганликларини айтишмоқда. Тожикистон спорт, туризм ва ёшлар ишлари бўйича Қўмита раиси Ахтам Абдуллозоданинг айтишича, расмий ҳужжатни олганидан кейингина изоҳ бериши мумкин экан. “Дилшод таниқли спортчи, расмий ҳужжат келишини кутайлик-чи”, дея қўшимча қилади у.

Спортчининг ўзидан ҳозирча муносабат бўлмади, Ҳозир у Қатарда. Халқаро енгил атлетика федерацияси IAAF расмий сайтидаги ахборотга кўра у 27 сентябрь - 6 октябрь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати иштирокчилари рўйхатида бор.

Енгил атлетикада нохуш кўринишларга қарши кураш мустақил идораси (Athletics Integrity Unit)нинг маълумотига кўра, Жанубий Кореяда 2011 йилда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати допинг-намуналари қайта текширилганидан сўнг спортчининг қонида тақиқланган модда – ораль стероид туринабол (metabolite of oral turinabol) борлиги аниқланган.

Енгил атлетикада нохуш кўринишларга қарши кураш мустақил идораси матбуот хизмати 25 сентябрь куни Радио Озоди сўровига кўра ўз қарорини изоҳлар экан шундай маълумот берди: “агар спортчи аксилдопинг қоидалари бузилмаганини исботлай олса у ҳолда қабул қилинган қарор бекор қилинади. Бироқ бу унинг халқаро мусобақалардан вақтинча четлаштирилиши борасидаги қарорга таъсир кўрсатмайди ва қарор қайта кўриб чиқилмайди“, дейилади хабарда.

Тожикистонда бу хабарга ташвиш билан муносабатда бўлинмоқда. Тожикистон аксилдопинг Миллий ташкилоти раҳбари Мухаммадшо Абдуллоевнинг айтишича, Дилшод Назаров Олимпиада-2016да муваффақиятли иштирок этганидан кейин допинг назоратидан яхши ўтган. “2016 йилнинг 19 август куни Олимпиада мусобақаларида иштирок этганидан кейин Халқаро аксилдопинг агентлиги (WADA) вакиллари Дилшод Назаровни допинг назоратдан ўтказди. WADA қоидаларига кўра, агар допинг-тест спортчининг қонида тақиқланган моддалар аниқлангудек бўлса, у ҳолда 10 кун мобайнида эълон қилади ва спортчи жазога тортилади. Бахтимизга Дилшод Назаров ўшанда бу назоратдан муваффақиятли ўтган эди”, дея таъкидлайди Абдуллоев.