Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимпиада ғолиблари тантанали кутиб олинди
13:48 / 2023-03-22

Жорий йилнинг 19 март куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида республика миқиёсида ментал арифметика йўналиши бўйича бўлиб ўтган олимпиадада муваффақиятли иштирок этган жиззахлик ўқувчилар тантанали кутиб олинди.

Умумтаълим мактаб ўқувчиларининг ушбу олимпиадасида республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан жами 400 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Мазкур беллашувга Жиззах вилоятининг Зомин туманидан борган 28 нафар ўқувчи унда муваффақиятли иштирок этиб, уларнинг 16 нафари 1-ўринни ва 12 нафари 2-ўринни қўлга киритди.  

Биринчи ўринларни эгаллаган Зомин туманининг иқтидорли ўқувчилари Туркия давлатининг Анталия шаҳрида ментал арифметика йўналиши бўйича бўлиб ўтадиган Халқаро мусобақада иштирок этиш йўлланмасининг сохибига айланди.  

Ғиждувон олимпиадасидан сўнг, туман ўқувчи-ёшлари Бухоро вилоятининг тарихий қадамжоларини ҳам зиёрат қилиб уйларига қайтди.

Республика миқиёсида бўлиб ўтган ментал арифметика олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари – ўқувчиларнинг ота-оналари, дўстлари, таълим тизими ва жамоатчилик вакиллари, туман ҳокими Алишер Абдуғаниев бошчилигида  тантанали  кутиб олди.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА