Олимов Ҳамид Ҳайдаровичнинг техника фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ғўзани бостириб суғориш учун кўндаланг полларни ҳосил қилиш ва бузишни механизациялашнинг илмий-техник ечимлари” мавзусида
Олимов Ҳамид Ҳайдаровичнинг 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослиги бўйича “Ғўзани бостириб суғориш учун кўндаланг полларни ҳосил қилиш ва бузишни механизациялашнинг илмий-техник ечимлари” мавзусидаги техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.05/13.05.2020.Т.112.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 17 июль соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 110800, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, Самарқанд кўчаси, 41-уй.
Тел.: (+99871) 601-07-04,
e-mail: qabulxona@qxmiti.uz