Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимларни қуёшдан 800 марта оғир фазовий жисм хавотирга соляпти
10:34 / 2023-06-02

Мутахассислар "Messier-4" (М4) энг яқин юлдуз кластерини ўрганишди ва бу номаълум космик объектнинг массаси қуёшдан 800 карра оғирлигини аниқлади. Кўринмас жисмни астрономлар “алоҳида қора туйнук” дея гумон қилишмоқда. Бу ҳақда "Rambler.ru"хабар бермоқда.

"М4" ерга энг яқин шарсимон кластер бўлиб, 6160 ёруғлик йилига тенг масофада жойлашган. 1746 йилдан, яъни кашф этилганидан бери астрофизиклар жисм марказида нима яширинганига ҳайрон. Тадқиқотчилар амалдаги назарий тахминга асосланиб, бу улкан қора туйнук учун идеал жой, деб ҳисоблашади. "Hubble" телескопи орқали олиб борилган янги изланиш “оловни баттар алангалатди”. Тортишиш маркази атрофида айланадиган юлдузлар ҳаракатини кузатган олимлар фикрича, мазкур фазовий жисм сомон йўлининг 800 қуёшича – галактикамиз бирлашгандек кучга эга.

Н.Сафарматова