Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимларни бир жойга жамлаган маърифий платформа
15:12 / 2025-06-11

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида «Тамаддун, маданият ва маърифат» мавзусида республика бўйлаб ўтказилаётган «Маърифат карвони» илмий-маърифий тарғибот тадбирлари доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон олимлари иштирокида республика илмий-амалий семинари ташкил этилди.

Ушбу семинар олимлар, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа қатор ташкилотлар вакилларини ягона маърифий платформага жамлади.  

Мазкур илмий-амалий семинар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияларини бойитиш ва бу борадаги ишларни янада жадаллаштиришда республика олимларининг фикр- мулоҳазаларини тинглаш учун ташкил этилди.  

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 29 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифи давомида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан бирга, илмий-ижодий, илмий-инновацион лойиҳалар билан танишиб, истиқболдаги вазифалар бўйича бир қатор топшириқлар берган эди. Хусусан, марказ ички контенти ҳам бинонинг ташқи маҳобатидан кам бўлмаслигини алоҳида қайд этган ҳолда Концепция доирасида муҳим ташаббусларни илгари сурган.  

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Васийлик кенгашининг жорий йил 11 март санасида Марказ экспозициясини бойитиш, ривожлантириш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази олдига қўйилган муҳим вазифалар ижросини самарали таъминлаш, шунингдек, Марказ фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш бўйича белгилаб берилган топшириқ ва вазифаларни амалга оширишга оид “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.  

Шунингдек, улуғ алломаларимизнинг илмий-маърифий меросини, уларнинг ислом цивилизацияси ва маданиятига, ислом маънавияти ва фалсафаси ҳамда жаҳон илм-фани тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссасини халқаро ҳамжамиятга етказиш, мамлакатимиз ва хорижий давлатларда сақланаётган ислом дини ва маданиятига оид бой ва тарихий меросни ўрганиш, буюк алломаларимизнинг қўлёзма ва тошбосма асарларини тўплаш ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш бўйича “Цивилизациялар-шахслар-кашфиётлар” Концепцияси яратилди. Ушбу Концепция асосида 5 бўлим, жумладан, “Исломгача бўлган давр”, “Қуръони Карим зали”, “Биринчи Ренессанс”, “Иккинчи Ренессанс даври”, “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” каби ва 9 йўналиш доирасида 800 дан ортиқ илмий-инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ишчи гуруҳлар рўйхати тасдиқланди.

Васийлик кенгашининг мазкур йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини контентлар билан бойитиш, такомиллаштириш доирасида ишчи гуруҳларнинг 300 дан ортиқ, Илмий кенгашнинг 18 та муҳокама йиғилишлари ўтказилди.  

2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар, рассомлар, дизайнерлар, ҳунармандлар ва бошқа қатор мутахассисларни бир мақсад йўлида бирлаштирган мазкур кенг қамровли илмий-инновацион лойиҳаларнинг техник топшириқлари муҳокамадан ўтказилиб, бугунги кунда маъқулланган таклифлар бўйича шартномалар имзолаш жараёни бошланган.  

Семинар давомида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази миллий контентини бойитишга оид амалий таклиф ва тавсиялар, ижодий-маърифий лойиҳалар хусусида батафсил сўз юритилди.  

Н.Усмонова,  

ЎзА