Республика Шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида Турк мамлакатлари анестезиолог ва реаниматологларининг “Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммолари: ютуқлар, муаммолар ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусида 1-конгресси илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Унда вилоятнинг барча даволаш муассасаларида ишлаётган мутахассис анестезиолог ва реаниматологлар ва клиник ординаторлар қатнашди.

Анжуманда олимлар томонидан “Ультрасонографиядан фойдаланишнинг асослари”, “Нафас йўлларини ультрасонографик баҳолаш”, “Ўпкаларни ультрасонографик баҳолаш”, “Қон томир интервенцияларида анестезияда ультрасонографиядан фойдаланиш”, “Юракни ультрасонографик баҳолаш” ҳамда “Қорин бўшлиғини ультрасонографик баҳолаш” мавзусида қизиқарли янги илмий-амалий маълумотлар ҳавола қилинди.


Назарий маърузалардан сўнг, “Маҳорат дарслари” ҳам амалга оширилди.
Тадбир давомида конференция иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, улардан замонавий тиббий кўникма ва билимларни эгаллашди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.