French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олима аёллар анжумани
18:36 / 2026-02-11

11 февраль – Илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар халқаро куни

Бухорода Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан “Илм ва аёл: барқарор жамият сари” мавзусида илмий-маърифий анжуман ташкил этилди.  

Анжуманда вилоятда илм-фан, таълим ва инновациялар ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган етук олима аёллар, илмий тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, соҳада катта тажрибага эга мутахассислар ҳамда ёш изланувчи тадқиқотчилар иштирок этди. Тадбир илмий мулоқот, тажриба алмашиш ва янги ғоялар муҳокамаси учун самарали майдонга айланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида илм-фан соҳасини комплекс ривожлантириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, ёшларнинг интеллектуал ва инновацион салоҳиятини юксалтириш, жамиятда илмий тафаккур ҳамда маънавий-маърифий муҳитни мустаҳкамлашда хотин-қизларнинг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, аёлларнинг илм-фан соҳасидаги фаол иштироки барқарор жамият барпо этишнинг муҳим омили экани қайд этилди.

[gallery-27600]

Эътироф этилганидек, мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун кенг имконият ва шарт-шароитлар яратишга қаратилган давлат сиёсати натижасида аёлларнинг барча соҳаларда, жумладан, илм-фандаги фаоллиги ва ташаббускорлиги йил сайин  ўсиб бормоқда. Вилоят бўйича айни пайтда 260 нафардан ортиқ хотин-қиз раҳбарлик лавозимлари учун захирага олинган, 60 нафар хотин-қиз раҳбарлик лавозимларига тавсия этилган бўлиб, улардан 20 га яқини раҳбарлик лавозимларига тайинланган.

Бугунги кунда вилоятда 1 нафар сенатор, давлат олий таълим муассасаларида 1 нафар ректор, 3 нафар проректор аёл фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, давлат олий таълим муассасаларида 60 нафарга яқин профессор аёллар, 200 нафардан ортиқ доцентлар, 450 нафарга яқин фан номзодлари ҳамда юзлаб фан докторлари самарали илмий-педагогик фаолият олиб бормоқда.

Анжуман якунида илм-фан тараққиёти, илмий изланишлар самарадорлигини ошириш, таълим сифатини юксалтириш ҳамда жамиятда маърифат ва инновацион ғояларни кенг тарғиб этиш борасидаги фаоллиги учун бир гуруҳ олима аёллар  тақдирланди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари