Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлашда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилади
14:28 / 2022-11-07

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б Ҳусан Тангриев Ўзбекистонга олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлашдаги ўзгаришлар хусусидаги маълумотларни тақдим этди.

Қайд этилишича, божхона қийматини аниқлаш жараёнларида бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни қисқартириш мақсадида бир қатор ўзгартиришлар амалга оширилди. Хусусан, божхона қийматининг эҳтимолий диапазонини автоматик ҳисоблаб чиқадиган ахборот тизимини жорий этиш йўли билан нарх маълумотлар бюллетенини шакллантириш тўлиқ бекор қилинди.

Шу билан бирга, олиб кириладиган товарларни божхона расмийлаштирувида нарх маълумотлари бюллетенидан фойдаланиш, уни янгилаш муддатларининг узоқлиги, иқтисодиёт тармоқларининг бу борадаги етарлича ҳамкорлик йўлга қўйилмаганлиги, бюллетендаги айрим нархларнинг жуда юқори белгиланганлиги, божхона расмийлаштируви жараёнида улар бўйича тўловларнинг юқорилиги кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда  эди. Давлат божхона қўмитаси товарларнинг божхона қиймати белгиланиши устидан доимий мониторинг олиб бориб, муқобил манбалардан олинган маълумотлар асосида нарх маълумотлари бюллетенини шакллантирар эди ҳамда бюллетен бир қатор вазирлик ва идоралар билан келишилар эди. Эндиликда мазкур бюллетен бекор қилинди ва тадбикорлик субъектларига биргина инвойс билан божхона қийматини аниқлашнинг асосий усулидан (битим нархидан) фойдаланиш имконияти яратиб берилди.

Шунингдек, божхона қийматини аниқлаш жараёнларида хавфни бошқариш ахборот тизимида айрим товарларнинг индикатив нархларини белгилаш орқали назорат қилиш механизми жорий этилди. Энди ўртача ҳисобда ҳар 1000 та импорт декларациясидан фақатгина 100-150 тасининг божхона қиймати назорати амалга оширилмоқда.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, товарнинг божхона қиймати уни ишлаб чиқаришга кетадиган хомашё нархидан паст бўлганда индикатив нархга мурожаат қилинади. Ушбу нарх ахборот тизимида инсон аралашувисиз автоматик шаклланади. Индикатив нархлардан товарларнинг божхона қийматини аниқлашда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Индикатив нархдан паст бўлган ҳолатларда божхона расмийлаштируви тақиқланмайди, аксинча, ходимга хавфнинг энг юқори кўрсаткичи сифатида тизим хабар беради ва божхона қиймати синчковлик билан назоратдан ўтказилади.

 

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА