French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўлчаш воситаларини қиёслашда хусусий сектор иштироки кенгаяди
19:01 / 2023-05-15

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги OʼzLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари, хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ижара ва лизинг муносабатларини тартибга солишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, “Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан “Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, “Маъмурий жарималарни ижро этиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги, “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида Шартномани (Тошкент, 2022 йил 22 декабрь) ратификация қилиш ҳақида"ги, “Давлат божи тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари фаолияти билан шуғулланганлик учун давлат божи ставкалари миқдорларини мақбуллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.    

Депутатлар “Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан “Метрология тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини қизғин муҳокама қилди.    

Метрологияга оид фаолият – ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, ўлчаш услублари ва воситалари, шунингдек, талаб қилинадиган аниқликка эришиш усуллари билан боғлиқ бўлган фаолият ҳисобланади. Мазкур қонун лойиҳаси метрология хизматларини кўрсатиш соҳасида хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда бу борадаги давлат ташкилотларининг эксклюзив ҳуқуқларини бекор қилиш орқали соҳада мавжуд монополияни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган.    

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасида ўлчаш воситаларини қиёслаш хизматлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган юридик шахсларнинг метрология хизматлари томонидан кўрсатилишига рухсат бериш таклиф этилмоқда.    

Мутасаддилар томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, бугунги кунда юртимизда метрологияга оид 91 та лаборатория мавжуд бўлиб, уларнинг 21 таси хусусий секторга тегишли. Амалдаги қонуннинг 12-моддасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматлари ҳамда юридик шахслар метрология хизматлари аккредитация қилинган ҳолда ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш ишларини бажариши белгиланган. Аммо 25-моддасида ўлчаш воситаларини қиёслаш давлат метрология хизмати ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг метрология хизматлари томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган, яъни хусусий сектор кўрсатилмаган. Мазкур қонун лойиҳаси билан ҳар иккала модда бир-бирига мувофиқлаштирилмоқда.    

Шунингдек, лойиҳа билан ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати Ҳукумат томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.    

Йиғилишда фракция аъзолари ушбу лойиҳаси бўйича фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси кун тартибидан чиқариладиган бўлди.    

Муҳтарама Комилова, ЎзА