Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олам узра жаранг сочаётган қўшиқ (+видео)
18:32 / 2024-12-10

10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун. Бугун ўзини шу муқаддас юрт фарзандиман, уни меҳрибон онамдай, отамдай севиб ардоқлайман, асрайман, деган ҳар бир ўзбек, Ўзбекистон фуқаросининг байрамидир. Давлат мадҳияси барчамизнинг, янги Ўзбекистонни бунёд этаётган яратувчи халқимизнинг қўшиғидир! Бу – ўзи қаерда бўлмасин, жон ришталари билан шу муқаддас заминга боғланган дунёдаги барча ватандошларимизнинг қўшиғидир.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси маънавият ва маърифат марказида ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди. 

Байрам тадбирида сўзга чиққанлар мадҳиямизнинг давлатчиликдаги ўрни, ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди. 

Шу каби байрам тадбирлари Самарқанд вилоятида ҳам бўлиб ўтди. Хусусан, Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Самарқанд вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Юракни мадҳ этган садо» шиори остида “Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди. 

Интеллектуал ўйинда Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Қўриқлаш бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Ахборот-кутубхона маркази ҳамда ёш китобхонлар жамоалари иштирок этди. 

Ўйин мантиқий ва қизиқарли саволлардан иборат бўлиб, жамоалар беллашувлар давомида ўзларининг интеллектуал салоҳиятларини намойиш этди. 

Ўйин якунига кўра, «Темур издошлари» жамоаси учинчи, «Халқ посбонлари» жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. «Кутубхоначилар» жамоаси эса биринчи ўринни қўлга киритиб, «Заковат» интеллектуал ўйинининг мутлақ ғолибига айланди. 

Ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/6N0XNvVO7b8" title="Olam uzra jarang sochayotgan qoʻshiq" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, ЎзА