Олаф Шольц: Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари самарали
Ғарбнинг Россияга қарши жорий қилган санкциялари самарали ва тўғри. Европанинг Украина можаросига қарши якдил жавоби Россия президенти Владимир Путинни ҳайратга сола олди, деди Германия канцлери Олаф Шольц маҳаллий Magdeburger Volksstimme газетасига берган интервьюсида.
Канцлернинг фикрича, санкциялар Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш учун муҳим босим бўлди.
"Мамлакат жаҳон технологик жараёнидан узиб қўйилди. Бу қанчалик узоқ давом этса, Россияга шунчалик кўп зарар бўлади. Мен учун Германиянинг Украина тарафини олаётган альянсидан чиқиши бўйича гап ҳам бўлиши мумкин эмас", – қўшимча қилди у. Шунингдек, унинг таъкидлашича, ушбу можарога Европанинг якдил ва кучли жавоби Путинни ҳайратга солди. "У буни кутмаганди", – дейди канцлер.