Ўксик қалбларга шодлик улашиб
Эътибор ва ғамхўрлик давлатимиз сиёсатининг асосини ташкил этади. Ҳудудларда мунтазам равишда эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлаш тадбирларининг ташкил этиб келинаётгани бунинг яққол исботидир.
Хусусан, яқинда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими Шаҳрисабз туман бўлинмаси ташаббуси билан яна бир ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқарога қувонч улашилди.
Жумладан, туманнинг “Аччиғи” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари”га рўйхатида турувчи 1979 йилда туғилган фуқаро Гулфира Раҳмонованинг 1-гуруҳ ногирон фарзандига фонд маблағлари ҳисобидан ногиронлик аравачаси олиб берилди.
Ўлмас Баротов, ЎзА.